Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда ИИБ ходимлари ўта оғир жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди

Андижонда ИИБ ходимлари ўта оғир жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди

Қатор оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоят ИИБнинг айрим ходимлари ҳибсга олингани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг ходимлари бўлиб, уларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан қўзғатилгани, шунингдек, тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш ушбу маҳкаманинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасига юклатилиши ички ишлар ходимларининг қилмиши ўта жиддий эканидан далолат беради.

Киритилди: 14:54 15.01.2019. Ўқилди: 4873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!