Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда ИИБ ходимини ўлдирганликда гумонланаётган уч киши устидан суд иши бошланди

Андижонда ИИБ ходимини ўлдирганликда гумонланаётган уч киши устидан суд иши бошланди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида 2018 йилнинг 22 ноябрида Избоскан тумани Юқори Чувама маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили Илҳомжон Ҳайдаров ўлимида гумонланаётган уч кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Дарё га вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов маълум қилмоқда.

Унинг хабар беришича, 25 март кунидаги суд мажлисида судланувчилар А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси ( Қасддан одам ўлдириш ) 2-қисмининг г , ж , л , п бандлари, 109-моддаси ( Қасддан баданга енгил шикаст етказиш ) 2-қисми, 219-моддаси ( Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш ) 2-қисми билан айбланиб жиноят иши кўрилаётгани эълон қилинди.

Суд раиси давлат айбловчиси, ҳимоячи, судланувчилар, жабраланувчилар, гувоҳларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб ўтди.

Суд жараёни давом этмоқда. Суд айбланувчилар тергов давомида бир-бирига қарама-қарши кўрсатмаларни берганлиги сабабли, қонун доирасида ҳар бирига алоҳида ҳимоячи йўллашни сўраб, 27 март санасигача танаффус эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Илҳомжон Ҳайдаров 14 январь Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Президентининг Фармони билан вафотидан сўнг Жасорат медали билан тақдирланган эди.

Киритилди: 18:05 26.03.2019. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!