Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда ҳомиладор келинчак калтакланди. Аслида, нима бўлганди?

Андижонда ҳомиладор келинчак калтакланди. Аслида, нима бўлганди?

2020 йилнинг 08 август куни ижтимоий тармоқларда  “АНДИЖОН вил. – “Ҳомиладор келинчак калтакланиши ҳолати тафтиш этилишини сўраймиз”  сарлавҳаси остида видеотасвир тарқалди.

Ушбу  видеотасвирга  қолдирилган изоҳда ушбу ҳолат Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида рўй берганлиги, ёш келинчак эрининг ҳиёнат қилганидан хабар топиб, уни туман марказидаги кўп қаватли уйга излаб келганлиги ва бу ерда  ҳомиладор келинчакни ижара уйда исловотхона ташкил қилган аёл томонидан калтакланганлиги  баён қилинган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ва унга холис баҳо бериш мақсадида Андижон вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, видеотасвирдаги жараёнлар 2020 йилнинг 01 август куни соат 11:20 ларда Булоқбоши тумани М.Исмоилий МФЙда содир бўлган. Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Булоқбоши тумани Сохибкор МФЙда яшовчи фуқаро Д.М турмуш ўртоғи Ш.М билан ўзининг "Тико" русумли автомашинасида оёғини шифокорга боғлатиш мақсадида келиб, машинасини тўхтатган вақтида шу кўчада яшовчи вояга етмаган фуқаро М.Х унинг машинасига туртилиб кетган. Бундан жаҳли чиққан фуқаро Д.М вояга етмаган М.Х.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб юборган. Орадан бироз вақт ўтгандан кейин фуқаро Д.М ўзининг қилган хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини хис этиб, М.Х.дан кечирим сўраш мақсадида унинг яшаш уйига борган вақтида М.Х.нинг онаси М.Ғ фуқаро Д.М ва унинг турмуш ўртоғи Ш.М.ларни яшаш уйининг олдида уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб юборган.

Бўлиб ўтган ҳолатдан сўнг, фуқаро М.Ғ шу куннинг ўзида фуқаро Д.М.нинг яшаш хонадонига бориб ўзининг жаҳлини жиловлай олмасдан уларни уруб юборганлиги учун кечирим сўраган. Фуқаро Д.М ҳам ўзининг салбий ҳатти-ҳаракатлари учун шу куннинг ўзида фуқаро М.Ғ.ни уйига бориб кечирим сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан 09.08.2020 йилга қадар Булоқбоши тумани ИИБга ҳеч қандай ариза ва шикоятлар келиб тушмаган. 

Булоқбоши тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида ушбу видеотасвир Булоқбоши тумани М.Исмоилий МФЙда яшовчи фуқаро Н.Э томонидан интернет тармоқларига умуман бошқача тарзда изоҳланиб, чиқартириб юборилганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан асосланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатмасликларини ва аксинча шунга ўҳшаш ҳолатларга дуч келинганда, аввало, зудлик билан ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қоламиз!

Киритилди: 14:11 09.08.2020. Ўқилди: 8070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!