Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади

Андижон шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига олиб кирилган.

Жарима майдонида ҳайдовчи машинадан тушиб, у билан бирга келган ЙПХ инспекторини калтаклаган.

Ҳайдовчи ҳаракатларини давом эттириб, машинасидаги ўткир тиғли пичоқни олиб, инспекторни ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 00:28 14.05.2021. Ўқилди: 4028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!