Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди. У ким эди?

Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди. У ким эди?

Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларидан бирини кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар берди.

"Qalampir"нинг ёзишича, ҳарбий қисмдаги хизматчилар хизмат фаолиятини олиб бораётган шубҳали шахсни пайқаган ва ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида уни қўлга олишган. ДХХ ва Ички ишлар идораси ходимлари билан ҳамкорликда холислар иштирокида тинтув ўтказилган.

Текширув жараёнида бу шахс 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган А.Э. исмли шахс эканлиги маълум бўлади. Унинг ён чўнтагида 4,4 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:38 11.12.2019. Ўқилди: 5266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!