Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда 11 та тўйда карантин талабларига риоя қилинмади

Андижонда 11 та тўйда карантин талабларига риоя қилинмади

Андижонда тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 1 август кунидан 7 сентябрь кунига қадар Қўрғонтепа, Марҳамат, Асака, Жалақудуқ, Шаҳрихон ҳамда Хўжаобод туманларида ўтказилган жами 11 та тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-модда 2-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қонуний чора кўришлик учун Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталик марказига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

Киритилди: 11:46 09.09.2020. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!