«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида “J. B. O” МЧЖ ва “X. O.” МЧЖга тегишли 2 та автомашиналар ёнилғи қуйиш шахобчасида (АЁҚШ) 4 509 литр Ai-80 маркали автобензин ҳамда 5 356 литр дизел ёнилғиси давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан, реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
1️⃣ Қоидабузарликка йўл қўйган мазкур АЁҚШларда аниқланган қолдиқ ҳолда сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.