Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Эммануэль Петининг фикрича, "Реал"дагилар Килиан Мбаппе билан шартнома тузилишига қарши бўлишган.
"Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил.
Бу жамоа ЛаЛига ва Чемпионлар лигаси ғолиби эди, Мбаппенинг ташрифи эса ноқулайликлар олиб келди. Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг Анчелотти шохсупада эди, у ҳам жамоага 2-3 футболчи қўшилишини истаган, аммо катта юлдузларни эмас.
Катта соврин ютсангиз бахт тақдим этадиган атмосфера яратасиз, катта эголарни таклиф қилиш эса ўзгаришларга сабаб бўлади. Мбаппенинг энг катта муаммоси - жамоада юлдуз бўлишни ва "Олтин тўп" ютишни истаётган Винисиус ва Беллингемнинг борлиги" - деди Пети.