Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Тожикистонда мактаб дарс пайтида қулаб тушди (ВИДЕО)

Ана холос! Тожикистонда мактаб дарс пайтида қулаб тушди (ВИДЕО)

Тожикистон жанубида мактаб дарс вақтида қулаб тушди.

Ҳодиса Жомий туманида дарс вақтида содир бўлган, ўқувчилар кўз ўнгида қулаб тушаётган бинодан эвакуация қилинган.

Воқеа 11 февраль куни тушдан кейин Хатлон вилояти Абдураҳмони Жомий туманидаги Ваҳдат қишлоғидаги 31-мактабда ўқув жараёни вақтида содир бўлган. Томнинг бир қисми қулаб тушган, бинонинг деворлари йиқилган.

Мактаб директори Мустафо Балажонов ҳодиса ҳақида шундай деди:

«Жума куни соат бешларда 7-синф ўқувчилари синфдаги деворнинг қулай бошлаганини пайқаб қолишди ва бу ҳақда ўқитувчига хабар беришди. У ҳеч иккиланмай болаларни бинодан чиқара бошлади. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган», деди у.

Унинг сўзларига кўра, аввалига бинонинг томи қулаган, кейин деворлари қулай бошлаган: директор хонаси, битта синф ва ўқитувчилар хонаси вайрон бўлган.

Директорнинг таъкидлашича, 8 та синф ва 258 ўқувчи таҳсил олаётган мактаб биноси 1957 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, авария ҳолатида эди.

Бироқ мактаб директори ҳам, туман раҳбари ҳам нега болалар аварияли бинода ўқишни давом эттираётганига изоҳ беришмади.

Киритилди: 11:24 13.02.2022. Ўқилди: 7980 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!