Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Талаба қиз бош оғриғи билан комага тушди ва фарзандли бўлиб уйғонди

Ана холос! Талаба қиз бош оғриғи билан комага тушди ва фарзандли бўлиб уйғонди

Кучли бош оғриғидан шикоят қилган Буюк Британиялик талаба қиз кома ҳолатига тушиб қолди ва бир неча кундан сўнг она бўлиб уйғонди.

Катта Манчестер графлиги Олдем шаҳрида яшовчи Эбони Стивенсон 2018 йилнинг 2 декабрь куни 20:30ларда кучли бош оғриғи туфайли ухлатиб қўйилди. 18 ёшли қизнинг айтишича, уйғонгач, унда қаттиқ оғриқ бошланган ва уни ювиниш хонасига олиб кетишган.

Шери шифокорларга бунинг бўлиши мумкин эмаслигини айтган. Шу пайт онанинг кўзи қизининг дўмпайиб қолган қорнига тушадию, барчаси аниқлашади. Унинг қизида ҳомиладорликнинг охирги босқичларида юз берадиган кучли токсикоз сабаб унинг аҳволи оғирлашгани онани ҳақратда қолдирди. Тутқаноқ туфайли ҳомиладаги эмбрион кучли ҳаракат қила бошлайди ва уни ташқаридан туриб бемалол кўриш мумкин бўлади.

Шундан сўнг беморни шифохонага келтириб, ёрдам кўрсатиш бошланади. Ҳомиладорлигидан бехабар талаба қиз шу тариқа уйқудан она бўлиб уйғонди. Болани қўлига олган қиз оналик ҳиссини туйгани ва бундан бахтиёр экани ҳақида айтган.

lenta.ru

Киритилди: 16:28 18.02.2019. Ўқилди: 3668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!