Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Россияда Владимир Путин "дафн қилиниб", қабртош ўрнатилди (фото)

Ана холос! Россияда Владимир Путин "дафн қилиниб", қабртош ўрнатилди (фото)

Россиянинг Набережние Челни шаҳрида сиёсий фаоллардан бўлган Карим Ямадаев президент Владимир Путиннинг қабртош ини қўйган ҳолда ҳудудий тергов бошқармаси биноси олдида митинг ўтказганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Норозилик акцияси 10 март куни ўтказилган. Шу куни Россиянинг турли шаҳарларида Интернет эркинлигини талаб қилиб митинглар ўтказилган. Тахминан соат 08:30 да тергов бошқармаси биноси олдида металл панжара ва Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган ва вафот этган йиллари: 1952 2019-ёзилган қабртош қўйилган.

Хабарда айтилишича, иштирокчилар бунга Путин эркин интернетни дафн қилди, Набережние Челни аҳолиси Путинни дафн қилди , деб изоҳ берган.

Карим Ямадаев 10 март куни қўлга олиниб, Набережние Челни марказий милиция бўлимига олиб кетилган.

Киритилди: 13:42 12.03.2019. Ўқилди: 6755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!