Бугун 23 август, 2019 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Қиз отасининг қотили билан қочиб кетди ва у билан яшамоқда (фото)

Ана холос! Қиз отасининг қотили билан қочиб кетди ва у билан яшамоқда (фото)

Ўттиз йил муқаддам Австралиянинг Желонг шаҳрида яшовчи Сальватор Ротироти ўлдирилганди. Гумондор қўлга олинди, аммо кейин гувоҳлар ўзларининг гувоҳликларини рад этишганидан кейин у озод қилинди. Жиноятнинг ечими ҳеч қачон ошкор қилинмади, деб ёзади Daily Mail .

Мария Ротироти саккиз йилдан бери отасини ўлдиргани айтилган қотил билан яшамоқда ва бу уни ҳеч ҳам безовта қилмайди. Унинг оиласи ҳақида ҳеч нарса маълум эмасди. Лекин қизнинг акаси синглисининг шахсий ҳаётига оид маълумотларни билиб қолди ва бу уни даҳшатга солди.

Ўттиз йил муқаддам Салваторнинг ўғилларидан бири гаровга олинган ва юз минг долларлик тўлов талаб қилинган. Ота ҳамма шартларга рози бўлган, лекин жиноят кўпроқ пул талаб қилган ва учрашув Салватор учун даҳшатли ўлим билан якунланган. Уч ҳафта ўтгач, қотилликда асосий гумондор бўлган 21 ёшли Винcе Зангази қўлга олинган. Бироқ бу иш ҳеч қачон ошкор қилинмаган, чунки гувоҳлар гувоҳликларини рад этишган ёки фикрларини ўзгартиришган. Натижада Винcе озод қилинган.

Шундай бўлса-да, бу Марияни безовта қилмади, у севгилиси билан бирга Сиднейнинг узоқ ҳудудларидан бирига қочиб кетди ва исмини ўзгартирди. У айни дамда катта эҳтимол билан отасининг қотилига турмушга чиққан ва у билан яшамоқда.

Киритилди: 16:43 11.02.2019. Ўқилди: 4078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!