Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Москвада Шавкат Мирзиёевнинг номига сохта саҳифа очилган экан

Ана холос! Москвада Шавкат Мирзиёевнинг номига сохта саҳифа очилган экан

Facebook ижтимоий тармоғи бошқарув раиси Facebook ва Instagramдаги 300дан ортиқ аккаунт ва саҳифалар ишончли бўлмаган ҳаракатлари учун тозалангани ҳақида маълум қилди.

17 январь куни Facebook маълум қилишича, ушбу саҳифалар "Россия бугун" деб номланган Кремл лойиҳаси асосида Собиқ итттифоқ мамлакатларида ёлғон ахборотларнинг тарқатилиши юзасидан амалга оширилган.

Бу бошқа мамлакатлар билан боғлиқ ҳол. Масалан, Россияда очилган бир саҳифага Тожикистон президенти номи берилган, яна бир бошқа саҳифа эса Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юритилиши қайд этилган, аммо, фактларга кўра, у сохта ва Россияда туриб бошқарилмоқда.

2017 йилнинг 10 октябрь куни Facebookда Грузия, Арманистон, Латвия, Литва, Эстония, Қирғизистон, Тожикистон ва Чеченистон учун аналог текширувчи саҳифалар очилган. Ушбу саҳифаларда эса Sputnik агентлиги номи остида Россияга қарши ва асосан фейкдан иборат хабарлар жойлаштирилган.

Ўзбекистон учун рус тилидаги "Ўзбекистон, мен сизга янгилик олиб келдим" деб номланган саҳифа очилган бўлиб, бу ердаги барча маълумотлар Googleга юкланган. Google эса ўз навбатида, Sputnik Uzbekistan сайтини юклаб берган. Буларнинг барчаси манбаси номаълум Sputnik Uzbekistan сайтига кирувчиларнинг сонини ошириш мақсадида қилинган.

Тожикистон, Ўзбекистон ва Чеченистон президентлари саҳифаларида 150 000 фойдаланувчи рўйхатдан ўтгани айтилмоқда.

ca-news.org

 

Киритилди: 17:46 18.01.2019. Ўқилди: 3238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!