Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Коронавирусни даволашда тузалган беморларнинг қонидан фойдаланиш аввалгидек самарали эмас

Ана холос! Коронавирусни даволашда тузалган беморларнинг қонидан фойдаланиш аввалгидек самарали эмас

Ҳиндистонда олиб борилган клиник синовларнинг натижасига кўра, коронавирусни даволашда ундан тузалиб чиққан одамларнинг қонини бошқа беморларга қуйиш аввал ўйланганидек самарали эмас. Тузалган бемор қонида CОVID-19 га қарши антитаналар мавжуд бўлади.

Британияниг BMJ номли тиббий журналида жума куни чоп этилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, коронавирусдан тузалган бемор қони касалликдан ҳали соғаймаган одамларга қуйилганда у ўлим даражаси ва коронавируснинг оғир формасини камайтира олмаган. Ушбу тадқиқотда касалхонадаги 400 дан ортиқ бемор қатнашган.

“Ушбу тадқиқотда қон плазмасининг беморларда кичик самара бергани аниқланди. Лекин, улар касалликдан батамом ҳалос бўлишмади. Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, қон плазмаси беморларга клиник фойда бермади” дейди Ридинг университетининг молекуляр микробиология бўйича эксперти Саймон Кларк.

АҚШ президенти шу йилнинг август ойида коронавирусдан тузалган беморлар қони орқали бошқа касалларни даволашни “тарихий ҳодиса” деб атаганди. АҚШ ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўз ҳудудларида бу йўл орқали коронавирус беморларини даволашга рухсат беришганди. Бошқа мамлакатлар, масалан, Британия агар қон орқали CОVID-19 даволаш яхши фойда берса, ундан фойдаланиш учун донарлардан қон йиғяпти. Ҳиндистонда олиб борилган янги тадқиқот эса ушбу қарорлар самарасиз эканини кўрсатмоқда.

Киритилди: 07:40 29.10.2020. Ўқилди: 1348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!