Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Коронавирус туфайли оилавий ажримлар кўпаймоқда

Ана холос! Коронавирус туфайли оилавий ажримлар кўпаймоқда

Хитойда коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин мамлакатда оилавий ажримларнинг кўпайишига олиб келди, деб ёзади Daily Mail.

Сичуань провинциясидаги Дачжоу шаҳридаги ФҲДЁ бўлимига 24 февралдан буён ажрашишга оид 300 та ариза келиб тушган.

Эр-хотинларнинг карантин туфайли кўп вақтини бирга ўтказишга мажбур бўлаётгани ажримлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.

«Эр-хотин уйда кўп вақтини бирга ўтказади, арзимас сабаблар билан жанжаллашади. Кейин ажрашишга ариза беради», — дейди ФҲДЁ ходими Лу Шицзюнь.

Худди шундай ҳолат Шэньси провинциясининг Сиань шаҳрида ҳам кузатилмоқда. Ҳудудда ўтган вақт ичида 14 та ажрашиш учун ариза қайд этилган.

Бу эса белгиланган лимитдан кўп дегани. Фучжоу шаҳрида маҳаллий ФҲДЁ бўлимларига бир кунда ўнта ариза келиб тушмоқда.

Шаҳарлар маъмурияти ажрашишга аризалар кўпайиб кетаётганини ташкилотлар аввал ишламагани, шунинг учун аризалар йиғилиб қолгани билан ҳам изоҳламоқда.

Киритилди: 17:47 20.03.2020. Ўқилди: 5336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!