Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ана холос! Жиззахда эркакларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланган

Ана холос! Жиззахда эркакларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланган

Ўзбекистонда 2017—2018 йил ва 2019 йилнинг биринчи чорагида бюджет муассасалари ходимларига 529,5 миллиард сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланган. «Ҳуқуқ» газетасида хабар берилишича, Бош прокуратура айрим бюджет муассасаларида ушбу нафақаларнинг тайинланишини ўрганган.

Ўрганишлар натижасида 345 миллион сўмлик нафақа асоссиз тўлангани аниқланган. Бундан ташқари, нафақани ҳисоблашда ходимнинг ўртача иш ҳақини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ёки ноқонуний йўллар билан тўлов ҳужжатларига тўланиши лозим бўлган суммага нисбатан кўпроқ пул ёзиш билан республика бўйича 696 миллион сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлган.

Шунингдек, бюджет муассасаларида умуман ишламайдиган, пенсияга чиқиб кетган, ҳомиладор бўлмаган ва ҳомиладорлик таътилига чиқмаган шахслар номига сохта маълумотлар асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ёзиш, айнан бир ходимга бир неча марта пул ҳисоблаш билан 820 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилган.

Хатто эркак кишиларга ҳам сохта маълумотлар асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ёзилган. Хусусан, Жиззах вилояти тери-таносил касалликлари диспансери иқтисодчисига 2,1 миллион сўм ва Жиззах шаҳридаги 20-мактаб қоровулига 900 минг сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланган.

Бундан ташқари, бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини таъминлашга масъул шахслар талон-торожга шерик бўлган. Хусусан, Сирдарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси О.А. коллежларнинг бош ҳисобчилари билан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида 358 миллион сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ўзлаштирган.

Ўрганишларда жами 1 275 та бюджет муассасасида ушбу мақсад учун ажратилган 3,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний сарфланган.

Киритилди: 14:50 19.10.2019. Ўқилди: 3440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!