Буюк Британиядаги гриппдан вафот этганлар сони коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар кўрсаткичидан ошди.
Бу ҳақда “Daily Mail” Буюк Британия миллий статистика хизматига таяниб хабар қилди.
Статистикага кўра, 19 июндан 31 июлгача мамлакатда 6,626 киши CОVID-19 билан боғлиқ бўлмаган грипп ва пневмониядан вафот этган. Айни шу даврда коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмганлар 2999 кишини ташкил этган.
Бундан ташқари, ўтган ойнинг охирида 928 киши грипп, 193 бемор эса CОVID-19нинг қурбонига айланган.