Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Болливуд афсонасининг ўғли ва хотини зўрлашда айбланди

Ана холос! Болливуд афсонасининг ўғли ва хотини зўрлашда айбланди

Болливуд афсонаси Митхун Чакрабортининг рафиқаси Йогита Бали ҳамда ўғли Маҳакшай зўрлашда айбланди.

Маълумотларга кўра, гап 2018 йилги иш ҳақида кетмоқда. Ўшанда актёрнинг ўғли актриса Мадалса Шарма билан тўйи арафасида зўрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва гаров эвазига озод қилинган. Маҳакшайни зўрлаш ҳамда фирибгарликда эса у билан 2015 йилда ишқий муносбатларда бўлган собиқ севгилиси айблаган. Маълумотларга кўра, Маҳакшай унга уйланишга ваъда берган.

Яқинда эса ушбу иш боғлиқ янги далиллар пайдо бўлди. Жабрланувчи яна полицияга ариза берган ва унда актёрнинг ўғлини нафақат зўрлаш ҳамда фирибгарликда, балки ўлдириш таҳдидида ҳам айбламоқда. Исм-фамилияси ошкор этилмаган жабрланувчининг сўзларига кўра, Маҳакшай унга ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб берган, ҳомиладор бўлиб қолганида эса болани олдириб ташлашга мажбур қилган.

Маҳакшайнинг собиқ севгилиси бўлган воқеаларда Йогита Балини ҳам айбламоқда. Таъкидланишича, у барча бўлган ҳодисадан хабардор бўлган ва қизни полициядан аризасини қайтариб олишга мажбурлаб, таҳдид қилган.

Киритилди: 03:00 21.10.2020. Ўқилди: 9217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!