Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ана холос! 80 ёшли кампир карантинни бузди. Сабаби ачинарли...

Ана холос! 80 ёшли кампир карантинни бузди. Сабаби ачинарли...

Испаниянинг Вильяфранк шаҳарчасида полиция карантинга риоя қилмаган кампирни тўхтатди ва унинг ёнидан гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда "The Olive Press" хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари кўчада юрган 80 ёшли аёлни тўхтатиб, нега карантинни бузиб, уйидан чиққанини сўради. Кампир эса набираларига дори олиб келаётганини айтди. Текширилганида эса ёнидан гиёҳванд модда солинган кичкина пакетча топилди.

Полиция кампирга гиёҳванд моддаларни сақлаш ва карантинни бузиш айбловини қўйиб, ҳибсга олди. Аёл эса полиция ходимларини ҳақорат қила бошлади. Унда ҳеч қандай руҳий муаммо аниқланмаган.

Киритилди: 19:57 27.03.2020. Ўқилди: 4651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!