Бугун 17 октябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! 80 ёшли кампир бир қатор қотилликларда гумон қилинмоқда

Ана холос! 80 ёшли кампир бир қатор қотилликларда гумон қилинмоқда

Россиянинг Хабаровск ўлкаси, Березовка қишлоғида истиқомат қилиб келган 80 ёшли Софья Жукова бир қатор қотилликларда гумон қилинмоқда.

Жорий йилнинг 30 январида Березовка қишлоғида номаълум одамнинг узилган қўли топилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу тана қисми Украинадан келган Василий Шляхтичга тегишли экани аниқланган. У Березовка қишлоғида кўча тозаловчи бўлиб ишлар ва Софья Жукованинг уйида ижарада яшарди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Жукованинг уйига келганда қотилликнинг бир қатор аломатларига дуч келишган. Қон изи, пичоқ ва арра топилгандан сўнг 80 ёшли пенсионер жиноятни амалга оширганини тан олган. 

Орадан бироз вақт ўтгач, тергов давомида Жукова 2005 йилда 8 ёшли қизчани ўлдирганини айтиб берди. Қизчанинг мурдаси қотилликдан сўнг бир неча кун ўтиб топилган, аммо жиноят очилмай қолиб кетган эди. Кампирнинг айтишича, «ҳар доим ўйнаб, у ёқ, бу ёққа югуравериб безор қилган» қўшни қизни айнан у ўлдирган.

Яқинда кампир яна бир жиноятни бўйнига олди. 2013 йилда унинг дугонаси ўз уйини сотган ва Жукова уни яшаб туриш учун уйига таклиф этади. Кўчиб келгандан сўнг эса ўлдириб юборган.

Айни вақтда пенсионерга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:41 10.07.2019. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!