Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Амитабҳ Баччан шифохонадага ётқизилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритилди

Амитабҳ Баччан шифохонадага ётқизилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритилди

Сўнгги бир неча кун давомида таниқли ҳинд актёри Амитабҳ Баччаннинг шифохонага ётқизилгани ҳақида тарқалган миш-мишларга Kaun Banega Crorepati («Ким миллионер бўлишни истайди?» кўрсатувининг ҳиндча талқини) телевизион шоуси ишлайдиган ходимлар аниқлик киритди, деб ёзади News 18.

Маълум қилинишича, Амитабҳ бошловчилигидаги кўрсатув бу ҳафта суратга олинмайди. Бироқ, актёр викторина бошловчиси сифатида суратга тушишда давом этади.

IANS нашри ўз манбаларига таяниб ушбу ҳафта шоуни суратга олиш режалаштирилмагани ҳақида хабар тарқатган. Суратга олиш ишлари келаётган сешанба (22 октябрь) давом этади. Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, Амитабҳ Баччаннинг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Актёр соғлом ва унинг аҳволи яхши. Қолаверса, айни дамда у шифохонада эмас.

Манбага кўра, Амитабҳ Баччан одатдаги  кўрикдан ўтиш учун шифохонага борган. Уни кимдир кўрган ва актёр шифохонага ётқизилган деб маълумот тарқатган.

«Одатда актёр якшанба кунлари KBC учун суратга тушмайди, чунки у шу куни дам олади. 21 октябрь яъни душанба куни Мумбайда сайлов бўлиб ўтади. Шунинг учун у иштирокидаги суратга олиш ишлари сешанбадан давом этади», — дейилади манбада.

Киритилди: 06:46 20.10.2019. Ўқилди: 4349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!