Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алишер Усмонов: "Мусулмон сифатида заҳар сотмаслигим лозим. Тамаки бизнеси мен учун мавжуд эмас"

Алишер Усмонов: "Мусулмон сифатида заҳар сотмаслигим лозим. Тамаки бизнеси мен учун мавжуд эмас"

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов тамаки бизнесидан воз кечганини маълум қилди.

Forbes журналида таниқли мусулмон миллиардери Алишер Усмонов ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди. Унда Алишер Бурхонович, ўз бизнес империясини 90-йилларда бошлаганини ва ўша пайтдан буён тамаки сотмаслигини, мусулмон сифатида бировларни соғлигига зарар келтирмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Алишер Усмонов суҳбат давомида ўзбек эканлигидан фахрланишини, имкон борича Ўзбекистон учун фойдали ишлар қилишга тайёрлигини ҳамда ҳар доим ва ҳар қандай пайтда раҳбарият билан яхши муносабатлар ўрнатишини айтди. Тадбиркорнинг айтишича, унинг руҳи хотиржам, виждони пок ва айниқса, ўз ватани олдида.

Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, машҳур россиялик магнатнинг умумий бойлиги 13 миллиард долларга тенг.

манба: Fayzbog

Киритилди: 14:46 16.09.2019. Ўқилди: 4967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!