Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер ҚОДИРОВ: "Ҳукумат бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жазолашига ишонамиз"

Алишер ҚОДИРОВ: "Ҳукумат бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жазолашига ишонамиз"

"Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров кечаги ҳолат ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

"Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган 10 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда Давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар фидойилик қилишди.

Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этди.

Бу мамлакат фавқулодда ҳолатлар бўйича стресс-тестдан ўтганини кўрсатади.

Шу билан бирга ваколатли Ҳукумат комиссияси бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жиддий жазолашига ишонамиз.

Тинчликни қадрлайдиган ва сабрни тафаккур қиладиган ўзбек халқини Яратган паноҳида асрасин", дея сўзини якунлаган Алишер Қодиров

Киритилди: 11:45 26.01.2022. Ўқилди: 4471 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!