Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алимент тўламагани учун жавобгарликка тортилган эркак озод этилди

Алимент тўламагани учун жавобгарликка тортилган эркак озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 06.09.2018 йилдаги ажримига кўра М.Юлчиевга нисбатан жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилди.

Ишончли манбамизнинг ёзишича, иш ҳолатига кўра М.Юлчиев фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 21.02.2013 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан С.Зокированинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши лозим бўлсада, 2013 йил 21 февралдан 2016 йил ноябрь ойига қадар жами 6.835.072 сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 10.04.2017 йилдаги ҳукми билан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ва жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 21.12.2017 йилдаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 10 ой 14 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб қидирув эълон қилинган ҳамда 10.01.2018 йилда ушланиб, жазони ўтаб келган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 23.02.2018 йилдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 13-моддасида Қилмишнинг жинойлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар татбиқ этилади деб қайд этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси 09.01.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ги ЎРҚ-459-сонли Қонуни билан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик келиб чиқади деб кўрсатилганлиги, шунингдек, ушбу Қонун 10.07.2018 йил кучга кирганлиги ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса айбсиз деб топилиши ва реабилитация қилиниши лозимлиги кўрсатилганлигидан келиб чиқиб, М.Юлчиевга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 10.04.2017 йилдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 23.02.2018 йилдаги ажримини бекор қилиб, М.Юлчиевнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган ва у қамоқдан озод озод этилди.

Киритилди: 09:33 20.02.2019. Ўқилди: 1721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!