"Ҳеч қачон оккупацияга рози бўлманг, бу мени энг муҳим маслаҳатим", — дея таъкидлади Озарбойжон президенти Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган III Глобал медиафорум давомида украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг саволига жавобан.
Илҳом Алиев Украинадаги вазиятни Тоғли Қорабоғ атрофидаги можарога қиёслади. Озарбойжон 2023 йилда ушбу ҳудудни ҳарбий йўл билан ўз назоратига қайтарган эди.