Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Албанияда парламент сайловларида ҳукумрон социалистлар ғалаба қозонди

Албанияда парламент сайловларида ҳукумрон социалистлар ғалаба қозонди

Бюллетенларнинг 94 фоизи санаб чиқилганидан сўнг, бош вазир Эди Рама етакчилигидаги Албания Социалистик партияси сайловчилар овозининг 52 фоизини олгани маълум бўлди.

Коррупцияда айбланаётган собиқ президент ва собиқ бош вазир Сали Бериша раҳбарлигидаги консерватив Демократик партия эса 34% овоз тўплади.

Албания оммавий ахборот воситалари ҳисоб-китобига кўра, социалистлар парламентдаги 140 ўриндан 82 тасини, консерваторлар эса 51 ўринни қўлга киритиши мумкин. 2013 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган 60 ёшли Рама, тўртинчи марта ҳукумат раҳбари бўлади. Унинг сиёсий мақсадларидан бири Албаниянинг Европа Иттифоқига интеграциясини таъминлашдир.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бошчилигидаги халқаро кузатувчилар сайловлар тўлиқ демократик стандартларга мос ўтгани борасида шубҳалар билдиришди. Кузатувчиларнинг баҳолашича, сайловолди кампанияси давомида ҳукмрон Албания сосиалистлар партияси давлат ресурслари ва институсионал ҳокимиятдан нотўғри фойдаланган. ЕХҲТ, шунингдек, амалдорларга босим ўтказилгани ва қўрқитиш ҳолатлари ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушганини маълум қилди.

Албания 2009 йилдан бери НАТО аъзоси ҳисобланади. 2022 йилдан бошлаб Тирана Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Брюсселга кўра, мамлакат коррупсияга қарши курашда муайян ютуқларга эришган бўлса-да, бу масала ҳали ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, 2021 йилда АҚШ томонидан пора олиш ва ноқонуний бойиш гумони билан санкцияларга учраган 80 ёшли Сали Бериша ҳам коррупсияда айбланмоқда.

Киритилди: 23:39 13.05.2025. Ўқилди: 198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!