Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Албания: Cудья суд мажлисида отиб ўлдирилди

Албания: Cудья суд мажлисида отиб ўлдирилди

Албания пойтахти Тирана шаҳри апелляция судида мулкка доир низони кўриб чиқиш вақти ошкора қотиллик содир этилди.

“Euronews” телеканали хабар беришича, 30 ёшли Элвис Шкамби исмли шахс суд мажлиси пайти судья Астрит Калаяни тўппончадан ўққа тутган. Судья оғир жароҳат оқибатида шифохонада вафот этган.

Иши тергов остида бўлган Элвис Шкамби маҳкама чоғи даъвогар ота ва ўғилга ҳам ўқ узган. Улар шифохонада даволанмоқда.

Даъво ишида ютқазиши маълум бўлиб қолган айбланувчи судья ва даъвогарлар жонига қасд қилгани айтилмоқда.

Қотилликда гумонланаётган шахс билан бирга, унинг амакиси ва суд биноси қўриқчиси ҳам ҳибсга олинган.

Тергов идорасига кўра, айбланувчи ва амакиси суд биносига кираётган вақтда металлодетектор огоҳлантириш сигналини чалганига қарамай, қўриқчи уларни тегишли тартибда тинтиб кўрмаган.

Албания бош вазири Эди Рама фожиали ҳодисани қоралаб, ўқотар қуролларни қўллаш билан боғлиқ жиноятлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилган.

Суд мажлисида судьялар жонига қасд қилиш ҳолатлари кам бўлса-да учраб туради. BBC нашри ёзишича, ўн йил аввал Италиянинг Милан шаҳрида ҳам банкротлик ишини кўриб чиқаётган судья отиб ўлдирилган. Судланувчи адвокат ва даъвогарнинг ҳам жонига қасд қилган.

Киритилди: 12:41 09.10.2025. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!