Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Акфа” иши Бош Прокуратурага оширилди

“Акфа” иши Бош Прокуратурага оширилди

Маданият вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида Хивадаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган алюмин ромларнинг тарқалган суратига муносабат билдириб, бу иш билан прокуратура шуғулланишини маълум килди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли Қарорининг 11-иловаси асосан, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Кенгашининг маданий мерос объектларида олиб бориладиган ҳар қандай таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича бажариладиган ишлар смета лойиҳалари тақдим этилган ҳолда, илмий хулоса олиш белгиланган.

Маданият вазирлиги томонидан Хива шаҳридаги Ичанқалъа музей қўриқхонаси ҳудидаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган “Акфа” роми Илмий-эксперт Кенгашидан рухсат олмасдан ўрнатилгани аниқланди, шу боис бу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб ўрганиб чиқилди ва мавжуд муаммо бартараф этилди.

Вазир топшириғи билан ҳужжатлар Бош прокуратурага оширилади, маданий мерос объектларига еказилган зарар учун айбдорлар жавобгарликка тортилади.

Айни вақтда ромлар олиб ташланган. 

Эслатиб ўтамиз, Euronews канали 2016 йилда Тош-ҳовли саройи ҳақида ҳикоя қилувчи репортажини бутун дунё бўйлаб эфирга узатган эди.

Киритилди: 11:35 12.12.2019. Ўқилди: 4227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!