Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ажойиб! Ичкарига эмас, ташқарига ўрнатилган лифт (фото)

Ажойиб! Ичкарига эмас, ташқарига ўрнатилган лифт (фото)

Кўп қаватли биноларга доим лифт ўрнатилади. Офис биноларда у вақтни тежаш учун ўрнатилади, касалхоналарда беморлар учун, баъзи биноларда эса у фақатгина юк ташиш учун ишлатилади. Тушунганимиздек, лифтдан одамларнинг оғирини енгил қилиш учун фойдаланилади. Аммо ҳатто муҳандислар ҳам “санъат асари” яратиши мумкин. Худди мана бу лифтга ўхшаб...

“Ллойд-билдинг” лифти, Лондон

Лондондаги “Ллойд” биносининг иккинчи номи - ичкаридан тескари уй. Бу номни бино архитекторлар ташқи муҳандислик коммуникатсиялари, зинапоялар ва лифтларни ташқи тарафда жойлаштирганлиги сабабли олганб дейди “odam.uz”.

Барча 12 лифтнинг деворлари шишадан ясалган бўлиб, у кўтариш пайтида атрофни бемалол кўринишни таъминлайди. Бинога фақат ходимлар кириш ҳуқуқига эга, аммо ҳар йили Лондоннинг “Очиқ эшиклар куни” пайтида ҳар ким Ллойд биносига кириб, лифтда саёҳат қилиши мумкин.

 

 

Киритилди: 20:30 05.12.2019. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!