Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ажабо! Шифокорлар бемор кўзига қараб яқинлашаётган ажални башорат қилишни ўрганди

Ажабо! Шифокорлар бемор кўзига қараб яқинлашаётган ажални башорат қилишни ўрганди

Олимлар юрак етишмовчилиги бўлган беморларда яқинлашаётган ўлим хавфининг янги индикаторни аниқладилар. ESC Heart Failure журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бунга кўз қорачиғи катталиги ишора бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, шифокорлар 870 кишидан иборат гуруҳни кузатдилар, улар кейинчалик кўз қорачиғи катта ва кичик бўлган беморларга бўлинди. Бу одамлар кейинчалик икки йил давомида кузатилди.

Маълум бўлишича, кўз қорачиғи кичиклашган бўлган, юрак етишмовчилиги билан оғриганларда ўлим ҳолати кўз қорачиғи каттароқ бўлганларга қараганда икки баравар кўпроқ бўлган. Бундан ташқари, уларнинг касалхонага такрорий ётқизилиши эҳтимоли деярли 50 фоиз бўлган, кўз қорачиғи каттароқ бўлган беморларнинг эса фақат 28 фоизи қайта ётқизилган.

"Кузатишлар шуни кўрсатдики, кўз қорачиғининг майдонини ўлчаш юрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг ҳолатини баҳолаш учун янги ноинвазив усул бўлиши мумкин", - дейилади олимларнинг хулосасида.

Шифокорлар эслатишича, эндиликда кўз қорачиғини текшириш Альцгеймер, Паркинсон касаллиги, қандли диабет ва бошқа касалликлари бор беморларнинг ҳолатини ташхислашда аллақачон фаол қўлланилмоқда. Таъкидланишича, соғлиқ учун хавфни аниқлашнинг ишончли ноинвазив усулларини излаш шифокорлар учун энг муҳим вазифалардан биридир.

Киритилди: 15:53 13.08.2020. Ўқилди: 4267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!