Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ажабо! Қушлар орасида ҳам ижтимоий табақаланиш бор экан?!

Ажабо! Қушлар орасида ҳам ижтимоий табақаланиш бор экан?!

Naked Science нашрининг ёзишича, Германиядаги Maks Plank жамиятининг ҳайвонлар хатти-ҳаракатини ўрганиш институти олимлари ўтказган тадқиқот қушлар орасида ҳам ижтимоий табақаланиш борлигини кўрсатган. Илгари бундай бўлиши мутлақо мумкин эмас, деб ҳисобланарди.

Тадқиқотчилар бир турга мансуб 400 га яқин парранданинг одатларини кузатди ва қушларнинг алоҳида гуруҳларга тегишли бўлган кўп даражали мураккаб муносабатлари борлигини, айнан “Гвинея қуши” деб аталувчи турнинг 18 та гуруҳ - оилага бўлинишини аниқладилар.

Бу гуруҳлар гарчи ўзаро аралашиб кетишса-да, барибир, ўзларининг  дастлабки табақасига қайтиб келишган. Бундан ташқари, гуруҳларнинг ўзаро учрашувлари ҳам тасодифий эмас – улар ўзаро келишиб, жипс жамоага айланишар, бу тур қушлари бошқаларига қараганда ўзаро дўстликка алоҳида эътибор берар экан.

 

Киритилди: 19:05 17.11.2019. Ўқилди: 2835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!