Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Агробанк» ходими ўқитувчилар номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштирган

«Агробанк» ходими ўқитувчилар номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштирган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ўтказилди.

Унда АТБ «Агробанк» Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузгани аниқланди. Ходим ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн. сўмдан жами 735 млн. сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олишига эришиб, лекин ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига «Lenovo» русумли ноутбукларни берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:53 22.09.2019. Ўқилди: 2550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!