Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АГМК янги тарих яратмоқда

АГМК янги тарих яратмоқда
Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларининг иккинчи босқичида мусобақа дебютанти АГМК жамоаси ҳам ўз мухлисларига қувонч улашди.
Олмалиқлик футболчилар ўз майдонида Тожикистоннинг Истиқлол жамоасидан 4-2 ҳисобида устун келишди. Холбуки, ўйин давомида Миржалол Қосимов шогирдлари икки бор (0:1, 1:2) ҳисобда орқада қолишаётганди. Лекин, ўз уйингда деворлар ҳам суяйди , деганидек маҳаллий мухлисларнинг далдаси АГМК футболчиларига куч бағишлади ва улар қийин, аммо жуда муҳим ғалабага эришди.
Ўйин кутилмаганда меҳмонларнинг шиддатли ҳужумлари остида бошланди ва улар илк уринишда АГМК дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан Истиқлол аъзоси Муҳаммаджон Раҳимов унумли фойдаланди. Бунга мезбонлар фақат 25-дақиқага келиб жавоб қайтарди.
Жамоа сардори Жасур Ҳасанов бурчакдан ўйинга киритган тўпни Дилшод Жўраев боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва АГМКнинг тарихий голига муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлим яна меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди ҳамда 62-дақиқага келиб тожикистонликлар сафидаги ҳамюртимиз Жалил Кимсанов меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, шу куни ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечираётган Жасур Ҳасановни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ эди. У 72-дақиқада Санъат Шихов, 78-дақиқада Жасур Ҳакимов ва ниҳоят 82-дақиқада Зафар Полвоновлар томонидан киритилган голларга ассистентлик қилди. Якуний ҳисоб 4:2, АГМК ҳам кейинги босқичда.

Manba: uza. uz
Киритилди: 20:45 12.02.2019. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!