"Россия ядро урушига йўл қўймаслик борасида йирик давлатларнинг масъулиятини ёдда тутган ҳолда, Ядровий қуролларни қисқартириш бўйича шартномасидаги чекловларни бир йилга узайтиришни таклиф қилмоқда", — деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Агар Вашингтон ўз ташаббусини қайта тикласа, Путин ва Трампнинг учрашуви учун биз учун Будапешт афзал жой ҳисобланади;
◾️ Европа Иттифоқида Болтиқбўйи давлатларига Россия билан муносабатларда иложи борича кўпроқ ёвузлик қилиш вазифаси юклатилган;
◾️ Трампнинг Россия ядро синовларини қайта бошлагани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Москва АҚШ томонининг хавотирларини муҳокама қилишга тайёр;
◾️ Давлат котиби Марко Рубио билан суҳбатдан кейинги қадам Россия ва АҚШ ҳарбий ва махсус хизматлари вакилларининг учрашуви бўлиши керак эди;
◾️ Россия-АҚШ саммитини Будапештда ўтказиш масаласини ядро синовлари ҳақидаги баҳс билан боғлаш нотўғри;
◾️ Европа Қўшма Штатларни Украина масаласида ўз позициясига оғдириш йўлида маълум даражада муваффақиятга эришмоқда;
◾️ АҚШ Венесуэладаги наркотрафикдан кўра Белгиядаги муаммолар билан шуғулланса, фойдалироқ бўлади;
◾️ Венесуэла Россиядан ҳарбий ёрдам сўрамаган;
◾️ Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар мислсиз даражада яқин ва ишончли;
◾️ АҚШ Жанубий Корея ва Япония билан ядро қуролини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилмоқда.