Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Агар автофалокат инсоннинг ўлимига сабаб бўлса...

Агар автофалокат инсоннинг ўлимига сабаб бўлса...

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти, яъни транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳараати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузуш деб тушунилади.

Ушбу ҳаракатни содир қилган шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Ушбу кодекснинг мазкур моддаси 1-қисмига кўра Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса энг кам ойлик иш хақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, 2-қисмида Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

Шу каби, ушбу модданинг 3-қисми а бандида Ўша қилмиш: одамлар ўлимига ; б бандида ҳалокатга ва в бандида эса бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Ушбу жиноятнинг қисмлари ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра 1-қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2 ва 3-қисмлари эса унча оғир бўлмаган таснифга киради.

Шу сабабдан, бу каби жиноятларни содир қилмаслик, йўлларда транспорт воситасини бошқараётган вақтда эхтиёт чораларини кўриб, йўл ҳаракати қоидаларига қаътий амал қилиб, пиёдаларга йўл бериб, светофорнинг чироқларига амал қилган ҳолда, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасдан ҳаракатланиш лозим. Акс ҳолда йўл транспорти ҳодисаси содир қилиб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишингиз мумкин.

А.Аминов, Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси

Киритилди: 10:54 16.02.2019. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!