Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Афсус! Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси вафот этди

Афсус! Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси вафот этди

Кеча Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига Б. маҳалласидан 16 ёшли Х.Ҳ. ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга “Заҳарли газдан ўткир заҳарланиш ўта оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Ўпка шиши. Аспирацион синдром. Ўткир нафас етишмаслиги. Ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги. Токсик кома” ташхиси қўйилди. 

Зудлик билан стандарт бўйича текширувлар ўтказилиб, беморга тиббий ёрдам кўрсатилди. 
Маълум бўлишича, бемор яшайдиган хонадондагилар эски ҳожатхона ёнидан янги чуқур ковлашаётган пайтда ўртадаги девор ёрилиб кетиши натижасида Х.Ҳ.нинг отаси, 48 ёшли Қ.Э., онаси, 44 ёшли Б.О. ва ва опаси, 20 ёшли Х.Д. воқеа жойида вафот этишган. 

 

Киритилди: 10:53 04.04.2020. Ўқилди: 7683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!