Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Африка мамлакати болалар билан никоҳни қонунийлаштирмоқчи

Африка мамлакати болалар билан никоҳни қонунийлаштирмоқчи

Сомалида парламенти вояга етмаган қизлар билан никоҳларни ва оилавий келишув асосидаги мажбурий никоҳларни қонунийлаштиришга қаратилган қонун муҳокамаларга қўйилди.

Бу ҳақда “New York Times” хабар бермоқда.

Аммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти янги қонунни қайтариб олишга чақирди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, никоҳ болалар учун "балоғат ёшидан" мумкин бўлишига қўшимча равишда, жинсий зўравонлик қурбонлари ҳимоясини камайтиради.

Сомали расмийлари 2013 йилда ушбу соҳадаги қонунларини такомиллаштиришга ваъда берган бўлишса-да, парламент спикери томонидан янада илғор қонун қабул қилинган. Сомали қонун чиқарувчилари вакили БМТнинг изоҳларига аниқ жавоб бермади: лойиҳанинг қайтариб олиниши ҳозирча аниқ эмас.

 "Биз буни ислом қонунлари ва урф-одатларига мос келишини текшириш ниятидамиз", дея таъкидлаган депутат Абдвели Мади қонун жорий қилингандан кейин.

2015 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Сомалидаги ёш аёлларнинг 45 фоиздан кўпроғи 18 ёшгача қонуний ёки норасмий равишда турмушга чиққан.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу амалиётни қонунийлаштириш минтақанинг бошқа штатларидаги вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан қўрқишмоқда.

Киритилди: 23:00 13.08.2020. Ўқилди: 5580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!