Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АFP: Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас

АFP: Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас

Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас. Бу ҳақда AFP хабар берди.

"Украина Қуролли Кучлари Курскда “қанча зарур бўлса, шунча вақт” қолишни режалаштирмоқда", деб ёзади агентлик.

Қайд этилишича, украиналиклар Россия Федерациясига юришнинг энг юқори чўққисида 1400 квадрат километрга яқин майдонни назорат қилишган. Ҳозирда Украина армияси Курск вилоятининг қарийб 800 квадрат километр ҳудудини назорати остида сақлаб қолмоқда.

АFP манбаларига кўра, Россия армияси Донецк вилоятида Покровск ва Курахово томон юришда давом этмоқда. Рус қўшинлари Курахово йўналишида ҳар куни 200-300 м олдинга силжишга муваффақ бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!