Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Афғонистондан келган жангарилар Ўзбекистонга ҳужум қилса... — Путиннинг вакили жавоб берди (ВИДЕО)

Афғонистондан келган жангарилар Ўзбекистонга ҳужум қилса... — Путиннинг вакили жавоб берди (ВИДЕО)

Жангарилар томонидан Ўзбекистонга ҳужум бўлса, мамлакат Қуролли кучлари амаллайди. Бу ҳақда Россия Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Эхо Москвы”га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади "qalampir.uz".

Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Aфғонистондан келган жангарилар агар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига кириб борса, мавжуд ҳужжатлар ва келишувларга мувофиқ Россия уларга қарши чиқади.

Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ўз Қуролли кучлари борлигини эсдан чиқармасликни таъкидлаган.

“Биринчидан, Ўзбекистон ўз Қуролли кучларига эга эканини эсдан чиқармаслик керак. Айтишларича, ёмон эмас. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси эса 150 километрни ташкил қилади. Бу эса ҳарбий ҳаракатлар “театри”, аллақачон, чекланганини англатади. Агар жангарилар томонидан босқин юз берса, Ўзбекистон Қуролли кучлари амаллашига ишонамиз. Агар эплай олишмаса, уларда ўз иттифоқчисига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор”, дейди Кабулов.

Шунингдек, Кобулов “Толибон” жангарилари томонидан Афғонистоннинг Ўзбекистон ёки Тожикистон билан чегарасини кесиб ўтишга қаратилган бирон бир уриниш ёки фактлар мавжуд эмаслигини қайд этган.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.

Киритилди: 22:24 26.07.2021. Ўқилди: 9461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!