Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистонда амалдорларга смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистонда амалдорларга смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

“Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда Афгҳанистан интернатионал телеканали хабар берди.

Ҳужжатга кўра, тақиқни бузганлар ҳарбий суд олдида жавоб беради. Уларга айнан қандай жазо қўлланиши номаълум. Ҳарбий суд ходимларига ҳам давлат хизматчилари орасида смартфонлардан фойдаланишга қўйилган тақиқ ижросини назорат қилиш вазифаси қўйилган. Назорат қилинадиган инсонлар, лавозимлар, хизмат жойлари, шунингдек, алоқа операторлари ва телефон рақамлар рўйхати тузилган.

Қайд этилишича, бир неча кун олдин Афғонистондаги мактаб ва мадрасаларда смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган. Олий таълим вазири смартфонларни “мусулмонларнинг энг асосий учта душманидан бири”, деб атаган.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!