Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Аэропортда бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди

Аэропортда бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди

Нур Султон халқаро аэропортида 38 та рейс қолдирилди, 11 таси бекор қилинди, деб хабар берди Tengrinews.kz аэропорт матбуот хизматига таяниб.

Бошқа шаҳарлардан ҳаво кемаларининг кеч етиб келиши ва аэропортда ёмон об-ҳаво кузатилаётгани сабабли 22 та рейс, хусусан, «Эйр Астана» авиакомпаниясининг 9 та рейси (жумладан, Омск, Тошкент, Москва ва Киевдан келаётган халқаро рейслар), SCAT авиакомпаниясининг 8 та рейси (шу жумладан Улан-Батор, Москва ва Прагадан халқаро рейслари), Qazaq Air авиакомпаниясининг Олма Ота ва Костанайга 2 та рейси ҳамда Fly Arystan авиакомпаниясининг Павлодар, Олма Ота ва Костанайга 3 та рейсининг келиши кечиктирилган.

16 та рейс парвози кечиктирилди: 6 таси — «Эйр Астана» авиакомпанияси (шу жумладан Тошкент ва Киевга халқаро рейслар), 6 таси — SCAT авиакомпанияси (шу жумладан Москва ва Прагага халқаро рейслар) ва 4 таси — Qazaq Air ва Fly Arystan авиакомпанияларига тегишли.

11 рейс бекор қилинди: Франкфуртга Lufthansa, Истанбулга Turkish Airlines, Варшавага LOT Polish ҳамда «Эйр Астана», Qazaq Air ва SCAT рейслари.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳам шамол тезлиги 25 м/с га етаётган кучли қор бўрони сабабли Тошкент-Нур-Султон-Тошкент рейсини бекор қилди. Бундай об-ҳаво шароити самолётларни хавфсиз қабул қилиш ва жўнатишга имкон бермайди, дейилади авиакомпания хабарида.

«Казгидромет» маълумотларига кўра, Қозоғистонда яна уч кун давомида қор бўронлари давом этади. Кўпгина вилоятларда қалин қор ёғиб, бўрон ва жуда кучли шамол бўлиши, шимолий ҳудудларда унинг тезлиги сониясига 30 метргача етиши, туман тушиши ва ернинг музлаши кутилмоқда.

Киритилди: 16:29 23.01.2020. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!