Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Адлия вазирлиги Алламжоновнинг баёнотига изоҳ берди

Адлия вазирлиги Алламжоновнинг баёнотига изоҳ берди

Адлия вазирлиги АОКА директори Комил Алламжоновнинг бугунги баёнотига ҳуқуқий изоҳ берди. Аммо келтирилган асосда шарҳлар, изоҳлар ёки муносабатларни назорат қилиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. 

Адлия вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг бугунги баёнотига ҳуқуқий изоҳ берди. Унга кўра постлар тагидаги шарҳларда қонунга хилоф фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогерлар у “шарҳлар ўчириб ташланиши” лозимлиги таъкидланади. Изоҳга “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун илова қилинган

Қонунда нима дейилган?

Қонуннинг 121-моддасига кўра, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот Интернет  ахборот тармоғидаги веб сайт эгаси, хусусан блогерлар ўз саҳифаси ёки сайтида

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт, дейилган.

Шунингдек, қонунда веб сайт эгаси, хусусан блогерлар зиммасига ўзлари жойлаштираётган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик юкланади. Аммо ушбу моддада жойлаштирилган материалга нисбатан билдирилган шарҳлар, изоҳлар ёки муносабатларни назорат қилиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Қайд этиш лозим, олдинроқ АОКА “Озодлик” сайтини агентлик директорига нисбатан троллар ҳужумини уюштиришда айблаганди.

Киритилди: 17:43 14.08.2019. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!