Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Абу сахий” ёпилмаган. Ҳокимият ёлғон хабар тарқатдими?

“Абу сахий” ёпилмаган. Ҳокимият ёлғон хабар тарқатдими?

Тошкентдаги “Абу сахий” бозори фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га бозордаги дўкондорлар маълум қилган.

Қайд этилишича, коронавирус инфекциясига тестлар барча савдо дўконлари ходимларидан олинмаган, кўплар шамоллаш аломатлари билан ишни давом эттирмоқда, тартиб ва назорат ҳам кучайтирилмаган.

Бугун эса Чилонзор тумани ҳокимлиги "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо  маркази  маъмурияти ишчилари ва  бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олингани, тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча  ходимларда  коронавирус инфекцияси аниқлангани ва бозор вақтинча ёпилганини маълум қилганди. Бозордаги тадбиркорларга кўра, тестлар олинмаган, дўконлар фаолиятини давом эттирмоқда. 

Чилонзор тумани ҳокимлигининг бу кўзбўямачилиги ортида нима яширингани бизга қоронғу, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:52 08.07.2020. Ўқилди: 2878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!