Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Абрамович ва Усмонов Британиянинг энг бадавлат одамлари ўнлиги рўйхатидан чиқиб кетишди

Абрамович ва Усмонов Британиянинг энг бадавлат одамлари ўнлиги рўйхатидан чиқиб кетишди

Россиялик миллиардер Абрамович The Times рейтингида 20 поғонага тушиб кетган. Унинг бойлиги эса деярли икки баробарга қисқарган. Асли ўзбек бўлган Алишер Усмонов рўйхатда олти поғонани бой берган.

Газета талқинига кўра, миллиардерлар Роман Абрамович ва Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат кишилари ўнлигидан чиқиб кетишган.

Абрамович ўтган йилга нисбатан 20 поғонани йўқотди ва саккизинчи ўриндан 28-ўринга тушиб кетди. Газета унинг бойлигини 2021 йилдаги 12 миллиард фунт стерлингдан 6 миллиард фунт стерлингга баҳоламоқда.

Усмонов олти поғонани йўқотиб, рейтингнинг 11-поғонасидан жой олди. Унинг бойлиги, газета маълумотларига кўра, 3,4 миллиард фунт стерлингга камайиб, 10 миллиард фунт стерлингни ташкил қилди

Киритилди: 13:02 22.05.2022. Ўқилди: 2498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!