Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Абитуриентлар тўловнинг амалга оширилганини қандай билишлари мумкин?

Абитуриентлар тўловнинг амалга оширилганини қандай билишлари мумкин?

Абитуриентлар “abitur.dtm.uz” сайти орқали рўйхатдан ўтганларидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади.

Қайд варақасининг қуйи қисмида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган бўлиб, улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Умуман олганда тўловни Click, Payme, UPAY, Paynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

Тўловни амалга оширган абитуриентлар тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”ларидан “Қабул-2020” бўлимига кириб билиб олишлари мумкин.

Бунда, уларнинг қайд варақасининг қуйи қисмидаги инвойс ўрнида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

Изоҳ: Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар рўйхатдан ўтганида уларга инвойс шакллантирилмайди.

Киритилди: 22:59 05.07.2020. Ўқилди: 3671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!