Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Абитуриент ҳеч қайси вариантни танламай, катакчаларни бўш қолдирса, унга балл бериладими? (фото)

Абитуриент ҳеч қайси вариантни танламай, катакчаларни бўш қолдирса, унга балл бериладими? (фото)

Мана шу жавоблар варақаси ижтимоий тармоқларда роса "айланди", деб ёзади ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги каналида.

Ушбу ҳолатда 1-саволга жавоб белгиланмаган, лекин ўша савол учун балл қўшилган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда ғайритабиий нарса йўқ. Агар саволлар китобида техник нуқсон бўлса, масалан, савол бору, лекин жавоб вариантлари тушиб қолган бўлса, унда абитуриент шикоят қолдириши ҳамда ўша саволни белгиламаслиги мумкин. 

Унинг шикояти ДТМда кўриб чиқилади ва эътироз ўринли бўлса, унда ўша саволга балл берилади. Чунки техник хатолик учун абитуриент жабр чекмаслиги керак.

Айтишларича, бунақа ҳолат камдан-кам ҳолатларда рўй бериши мумкин экан.

Аслида бу гапларни расмий хабар берилмагунча, айтмоқчимасдим. Аммо айрим каналларда «эртага Сиз ҳам бўш қолдириб чиқасангиз, балл бериларкан» деган бўлмағур маслаҳатлар ёзилаётгани учун, олдини олиб айтишга мажбур бўлдим.

❗️Ҳурматли абитуриентлар, ким нима деса, ишонаверманг. Жавобни белгиламай, бўш қолдирсангиз, ҳеч қанақа балл берилмайди. Ундан кўра ўз билимингизга ишонинг.

Киритилди: 10:14 09.08.2019. Ўқилди: 4674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!