Олдинроқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси қайтариб берилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумотларга кўра, «Ўзбекконцерт» Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага ҳам ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берган.
«Улар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқимизга астойдил хизмат қилишларини маълум қилганликлари сабаб уларнинг вақтинча олиб қўйилган ва тугатилган лицензияларини қайтарганлигимизни маълум қиламиз», – деди муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.
«Ўзбекистон Республикаси президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрликлари, кечиримлилиги ҳамда эътибори соҳа ходимларига албатта бемисл куч-ғайрат бахш этади. Бундай эътиборни эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтаришимиз лозим», деб қўшимча қилди у.