Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

А Серия. «Милан» қийин ғалабага эришди, «Интер» эса очко йўқотди (видео)

А Серия. «Милан» қийин ғалабага эришди, «Интер» эса очко йўқотди (видео)

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 20-тури доирасида 19 январь, якшанба куни 4 та учрашув бўлиб ўтди.

Стефано Пиоли қўл остидаги «Милан» «Джузеппе Меацца»да «Удинезе»ни қабул қилди.

Белалшув давомида меҳмон жамоа вакиллари Йенс Ларсен (6) ва Кевин Лазанья (85) Жанлуижи Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, «россонери»ларнинг голларига Анте Ребич (48, 90) ҳамда Тео Эрнандес (71) муаллифлик қилди.

Шу тариқа миланликлар қийин кечган баҳсда «Удинезе»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, «Милан» мазкур ғалабадан сўнг очколари  сонини 28 тага етказди ва мусобақа жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. «Удинезе» эса 24 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Шу куни Антонио Конте бошқарувидаги Миланнинг бошқа бир клуби «Интер» эса «Лечче» майдонига сафар қилди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида «нерадзурри»лар ҳимоячиси Алессандро Бастони ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Марко Манкозу ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Маълумот учун, «Интер» 47 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Лечче» эса 16 очко йиғиб 17-поғонадан жой олди.

А Серия

20-тур баҳслари

19 январь, якшанба

«Милан»—«Удинезе» 3:2

Голлар: 0:1 — 6 Ларсен, 1:1 — 48 Ребич, 2:1 — 71 Тео, 2:2 — 85 Лазанья, 3:2 — 90 Ребич

«Болонья»—«Верона» 1:1

Голлар: 1:0 — 20 Бани, 1:1 — 81 Борини

«Брешия»—«Кальяри» 2:2

Голлар: 0:1 — 20 Жоао Педро, 1:1 — Торрегросса, 2:1 — 49 Торрегросса, 2:2 — 68, пенальти Жоао Педро

«Лечче»—«Интер» 1:1

Голлар: 0:1 — 71 Бастони, 1:1 — 77 Манкозу

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:15 19.01.2020. Ўқилди: 1403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!