Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

+97 та: Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

+97 та: Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

🔺2020 йил 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 (+97) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
❗️Айни пайтда юртимизда 6425 (+174) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3252 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 00:05 05.07.2020. Ўқилди: 4578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!