Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

83 йил олдин ишлаб чиқарилган помидор шарбати аукционга қўйилади

 83 йил олдин ишлаб чиқарилган помидор шарбати аукционга қўйилади

Ford Motor Company томонидан 1938 йилда қуйилган помидор шарбати шишаси Sotheby’s аукцион орқали сотувга қўйилади. Henry’s Attic: Some Fascinating Gifts to Henry Ford and His Museum китобига кўра, Генри Форд Дирборндаги плантациясида уч ҳафтагина кичик консерва заводини очган ва шаҳар хайрия ташкилотларига шарбатларни бепул етказиб берган, деб хабар беради Motor.

«Буюк депрессия» даври бошланишидан олдин Генри Форднинг Мичиган жануби-шарқида юзлаб гектар ери бўлган ва у ерда соя, сабзи, помидор ва бошқа полиз экинлари етиштирилган. Америка учун оғир кечган ўнлаб йиллар давомида саноатчи ҳосилнинг бир қисмини хайрия ташкилотларига бепул тарқатган. 1938 йилда Дирборндаги эски мактаб биносида (ҳозирда концерн штаб-квартираси жойлашган) Форд помидор шарбатини ишлаб чиқаришга мўлжалланган консерва заводини очган.

Уч ҳафта давомида 30 нафар бола ва беш нафар эркак шарбатни идишларга қуйган. Жами ишлаб чиқарилган 52 505 шишадан ҳозиргача жуда оз қисми сақланиб қолган, аммо вақти-вақти билан улар аукционларда пайдо бўлиб туради — асосан бўш. Sotheby’s орқали ҳали очилмаган шиша сотувга қўйилмоқда, аммо унинг ичидаги шарбат истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Шиша устидаги ёрлиққа кўра, Ford Motor Company шарбати А, B ва C витаминларига бой, Ford’нинг Дирборндаги фермасида етиштирилган сара помидорлардан қилинган.

Тарихнинг бир қисмига айланган ушбу шиша 150—300 долларга баҳоланмоқда. Таъкидлаш керакки, 1938 йилда компаниянинг помидорлар билан боғлиқлиги якунланмаган. Орадан 76 йил ўтгач, Ford H.J.Heinz Company билан бирлашиб, помидор пўстлоғи, пояси ва уруғларини ўрганадиган биокомпозит лойиҳани яратиш бўйича тадқиқотни ишга туширилган.

Киритилди: 20:20 30.08.2021. Ўқилди: 2988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!